Ko'rinish
Yozuv o'lchami
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раис ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ва Ислом тараққиёт банки Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Али Муҳаммад Хон ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Aгробанк” AТБ биносида чорвочилик соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фермерлар иштирокида семинар ташкил қилинди.
Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Ғойибон” МФЙда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Навоий вилояти Нурота туманида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда юқуми касалликлар тарқалишини олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Urgut veterinariya meditsinasi texnikumi 2022-2023 o’quv yili uchun umumta’ lim maktablarining 11-sinf va o’rta maxsus ta’lim muassasalarining bitiruvchilarini quyidagi mutaxasisliklar bo’yicha o’qishga qabul qiladi:
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиқишдан олдин ёшларни огохликка чақириб, ҳайвондан одамга юқувчи касалликлар тўғрисида эслатиб қўйиш мақсадида тадбирлар ташкил қилинди
Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
“Органик маҳсулотлар тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-766-сон, 25.04.2022-y.) Президент томонидан имзоланади.
Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (OIE) Бутунжаҳон ассамблеясининг 89 - Бош сессияси 2022 йил 23 майдан 26 май кунига қадар ялпи мажлис кўринишида ярим гибрид форматда бўлиб ўтади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жаббаров бошчилигидаги мутахассислар ҳамда Россия Федерациясининг Бошқирдистон автоном Республикаси ҳукумати бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.