Ko'rinish
Yozuv o'lchami
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сонли қарорига асосан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти фаолияти тугатилиб, унинг негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
“Ҳалқаро ветеринария куни” муносабати билан жорий йил 6 май куни “Туркистон” санъат саройида Иккинчи Ўзбекистон ветеринария конференцияси бўлиб ўтди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған музокараларни расмий делегациялар иштирокида давом эттирдилар. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “PRO MILK TECHNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чорвачилик наслчилик комплексида АҚШнинг Огайо штатидаги “Select sires” халқаро чорва наслчилиги ўқитиш маркази директори, доктор Жоел Мерглер иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан 4 хил янги балиқ тури - осётр, Африка лаққаси, лосось, теляпа олиб кирилди. Бугунга келиб улар Ўзбекистон иқлимига мослаштирилди ва жуда яхши натижалар бермоқда. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Руҳулла Қурбонов Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида KUN.UZ мухбирига берган интервьюсида шундай баёнот қилди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган эди.
Қишлоқ хўжалигида паррандачилик етакчи тармоқлардан бири саналади. Халқимиз тили билан айтганда парранда етти хазинанинг бири. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда жаҳоннинг етакчи давлатларида бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Чунки айнан паррандачилик аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида асосий аҳамият касб этиб, қишлоқларда одамларнинг иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади.