Ветеринария илмий марказ лабораторияси халқаро стандарт асосида аккредитация қилинди.
Йиғилишда замонавий лабораториялар ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш, экспортни кўпайтириш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида самарадорликни ошириш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинган эди.
Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг синов лабораторияси ISO/IEC17025:2019 стандарт талабларига мувофиқ аккредитация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ISO/IEC17025:2019 стандарти синов, намуна олиш ёки калибрлашни амалга оширадиган ва ишончли натижаларга эришмоқчи бўлган ҳар қандай ташкилот ёки илмий-ишлаб чиқариш муассасалари учун фойдали.
Мазкур стандарт талаблари тадқиқот марказлари, назорат қилувчи ва инспекция органлари, маҳсулотни сертификатлаш ташкилотлари учун синов, намуна олиш ёки калибрлаш, мувофиқликни баҳолаш жараёнида жуда ҳам зарур. Мувофиқликни баҳолаш жараёни лабораторияда ўтказилган тестлар ва калибрлашнинг тўғрилиги ва ишончлилигини аниқлайдиган омилларни ўз ичига олади.