Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказ, маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишда ветеринария-санитария қоидаларига, меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади. Бундан ташқари, фан ютуқларини татбиқ этиш орқали янги дори воситаларини яратиш, уларни сақлаш, ташиш масалаларини ўрганиш, ҳайвонлар соғлиғига ёки улардан олинадиган маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолаш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, мониторинг қилиш каби ветеринария масалалари билан шуғулланади.
Марказдаги замонавий ускуналар ёрдамида ветеринария соҳасидаги таблеткалар синовдан ўтказилади. Яъни таблеткаларнинг мустаҳкамлиги, эрувчанлиги, синувчанлиги, шакли аниқланади. Айтайлик, таблетка белгиланган меъёрдан катта бўлса, синдиради, аксинча, кичик бўлса, ташқарига чиқариб талайди. Шунингдек, дори эритилаётган сув ҳарорати чорва моллари танаси ҳароратига мослаштирилиб, дорининг эриш, ҳатто ошқозонда ҳазм бўлиш жараёнлари ҳам аниқланади
.
Бундан ташқари, чорва молларининг маҳсулдорлигини оширишда ишлатиладиган озуқабоп қўшимчаларининг қаттиқ ёки юмшоқлиги синовдан ўтказилиб, кимёвий, биологик ва бошқа хусусиятлари тадқиқ этилади.
Шу кунгача марказнинг етти нафар мутахассиси “Ўзстандарт” агентлигида “Фармацевтика маҳсулотларини синаш”, бир нафари “Сифат менежменти ва ички аудит” йўналиши бўйича малака ошириш билан бирга махсус серитфикатни қўлга киритди.
Марказнинг “Ўзстандарт” агентлиги “Аккредитация маркази” давлат унитар корхонасида аккредитациядан ўтганлиги ва давлат реестрига киритилганлиги ветеринария дори воситалари ҳамда чорва моллари учун озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқиш амалиёти такомиллашётганлиги далолатидир.