СЕНАТОРЛАРДАН ИБОРАТ ИШЧИ ГУРУҲ НАМАНГАНДА

СЕНАТОРЛАРДАН ИБОРАТ ИШЧИ ГУРУҲ НАМАНГАНДА

Олий Мажлис Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганда давлатимиз раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида” ги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини мониторинг қилмоқда.

Ишчи гуруҳ чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини таъминлашда қонун устиворлиги, бу борадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни рақамлаштириш жараёнлари, шунингдек чорвачиликнинг барча тармоқларида маҳсулдорликни таъминлашда мутахассис тавсияларининг самарадорлигини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ томонидан вилоятда чорвачилик ва ипакчилик соҳасида амалга оширилган ишлар бу борадаги лойиҳалар самарадорлиги бўйича таҳлил қилинади.