Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сонли қарорига асосан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти фаолияти тугатилиб, унинг негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2018 йилнинг 14 май куни Самарқанд втеринария медицинаси институтида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраевлар иштирок этдилар.


Ветеринария мутахассисларини ўқитиш жараёнларини халқаро талаблар асосида ташкил этиш, янги инновацион ечимларни жорий қилиш ҳамда талабаларни масофадан ўқитиш тизимларини яратиш каби ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида кўп йиллар масъул лавозимларда фаолият юритган, илғор тажрибага эга бўлган Юнусов Худойназар Бекназарович Янги ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори вазифасига тайинланди.
Х.Юнусов Маълумоти олий. Биология фанлари доктори. Бунгача Москва давлат вилоят университетининг химия-биология факультети декани лавозимида ишлаб келган.
Манба: Давлат ветеринария қўмитаси
Матбуот хизмати