САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИДА СИРТҚИ ВА МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМЛАР ҲАМ ОЧИЛДИ

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИДА СИРТҚИ ВА МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМЛАР ҲАМ ОЧИЛДИ

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига хужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда. Унга кўра, 2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим йўналиши бўйича ҳам бакалаврлар тайёрлаш учун қабул квоталари тасдиқланди.

Институт қабул комиссияси учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

-умумий ўрта таълимни тугатганлиги тўғрисида маълумотнома (шаҳодатнома)

-086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;

-паспорт нусхаси;

-3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

Шунингдек, олийгоҳда махсус сиртқи таълим йўналиши учун ҳам қабул жараёнлари давом этмоқда.


Мазкур йўналиш бўйича эса қуйидаги хужжатлар қабул қилинади.

-Ветеринария мутахассиси маълумотига эга бўлганлик тўғрисида ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

-086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;

-паспорт нусхаси;

-3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

- паспорт асл нусхаси;

- ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисида ҳужжат (шахсан тақдим этилади);

- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма тавсиянома.

Абитуриент ветеринария сохасида уч йил иш стажига эга бўлиши лозим.

Мазкур таълим йўналишлари бўйича хужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 10 июлидан 31 июлига қадар давом этади.

Манба: Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати