ҚЎМИТА ВЕТЕРИНАРИЯ, ЧОРВАЧИЛИК ВА НАСЛЧИЛИК СОҲАСИДА ЯГОНА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

ҚЎМИТА ВЕТЕРИНАРИЯ, ЧОРВАЧИЛИК ВА НАСЛЧИЛИК СОҲАСИДА ЯГОНА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:

  • Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;
  • Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;
  • Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;
  • Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

Қўмита ҳузурида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди ва қуйидагилар Агентлик таркибига ўтказилди:

  • “O‘ZNASLCHILIK” давлат корхонаси;
  • “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат унитар корхонаси.

Агентлик ўз фаолиятини “Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан ҳамкорликда олиб боради.

2020 йил 1 январдан:

  • Чорва моллари бош сони 100 шартли ва ундан ортиқ бўлган чорвачиликҳамда паррандалар сони 100 минг бош ва ундан юқори бўлган паррандачиликка ихтисослашган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассисларнинг фаолият юритиши жорий этилади;
  • Қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган селекция режасига асосан мазкур худуд учун бириктирилган зотдаги наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
  • Туман ҳокимлари ҳар йилнинг 1 декабрига қадар келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади;
  • Сунъий уруғлантириш учун фойдаланиладиган наслдор буқаларнинг музлатилган уруғлар ва суюқ азот ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шунингдек,

Ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимларга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилаётганлигини инобатга олиб, уларнинг тариф разрядларини 3 разрядга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун 1 500 тагача ишчиларни шартнома асосида жалб қилинади;

2019-2021 йилларда ҳар бир туманда қуйидагилар ташкил этилади:

Ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, гўшт нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган камида иккитадан 300-500 бошга мўлжалланган замонавий комплекслар;

Ички истеъмол бозорини сифатли сут ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, сут нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан 250-300 бошга мўлжалланган сут йўналишидаги корхоналар.

Манба: Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати