ГЕРМАНИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ГЕРМАНИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раис ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ҳамда Германия федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Халқаро лойиҳаларни амалга ошириш (GFA) Бош агентлиги делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур ташрифда чорва молларига озуқа ишлаб чиқариш ва мутахасcисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар лойиҳани амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдилар.