Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси жамоаси 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами билан барчани муборакбод этамиз. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.



Манба: Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати